

Йиғиннинг биринчи кунида, жамоа вакиллари коронавирус (COVID-19)га тест топширишди. Шунингдек, уларга мазкур терма жамоага юклатилган вазифалар ва олдиндаги режалар ҳусусида тушунчалар берилди.
Бундан ташқари, пандемия шароитида амал қилиш зарур бўлган санитария қоида ва нормаларига алоҳида тўхталиб ўтилди.
Шундан сўнг, терма жамоа аъзолари Равшан Ҳайдаров бошчилигида дастлабки машғулотларни ўтказди.
Ўзбекистон U22 терма жамоаси 5 сентябрга қадар машғулотларни давом эттиради. Йиғин доирасида битта назорат учрашуви ташкил этиш режалаштирилган.













