Ўзбекистонлик уч ҳакам клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатига чақирилди

Aslanov Jasurbek
14 apr 2025
Жорий йил 14 июндан 13 июлгача АҚШда клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўтказилади.

Ушбу мусобақа илк маротаба янги форматда ўтказилади ва унда 32 та жамоа иштирок этади.

ФИФА клублар ўртасидаги мундиалда ишлайдиган ҳакамлар рўйхатини эълон қилди. Қувонарлиси, ушбу рўйхатда уч ўзбекистонлик рефери исми мавжуд. Ильгиз Танташев бош ҳакам, Тимур Гайнуллин ва Андрей Цапенко эса рефери ассисенти сифатида қайд қилинган.

Эслатиб ўтамиз, ушбу жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик футболчи ҳам қатнашади. Абдуқодир Ҳусанов мундиалда "Манчестер Сити" шарафини ҳимоя қилади.


Aslanov JasurbekМақола муаллифи
Қопқоқ: FIFA.com

Изоҳлар

Maruf Maruf
14 apr
Бунақа кетишда Хусанов бу чемпионатни трнбунадан туриб кузатади...
$
14 apr
Яхши хабар бупти
Mardon Eshmonov
14 apr
Хакамларимиз ва Абдукодир Хусановни Фолиятларига Омад ёр булсин Дуодамиз. Узбекистон Шани Шухрати учун Олга.????✨????????????⚽????