ЎзПФЛ делегацияси "ФарДУ" клубида лицензиялаш талаблари бажарилиши юзасидан ўрганиш олиб борди

Sherzod Nurmatov
29 nov 2024
Бугун Фарғона давлат университетига ЎзПФЛ бош директори Диёр Имомхўжаев бошчилигидаги делегация ташриф буюрди.

Мазкур ташриф жараёнида Фарғона давлат университети қошида ташкил этилган "ФарДУ" футбол клубининг келгусидаги фаолияти, олдиндаги режа ва мақсадлар, ҳамда клубда лицензиялаш талаблари юзасидан амалга оширилаётган ишлар ўрганиб чиқилди.

Делегация вакиллари ва клуб раҳбарияти ўртасида дастлаб университет анжуманлар залида учрашув ташкил этилди. Шундан сўнг "ФарДУ" спорт мажмуасида лицензиялаш талаблари юзасидан амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари таништирилди.

Таъкидлаш жоиз, мазкур ташриф давомида ЎзПФЛ раҳбари Диёр Имомхўжаевга "ФарДУ" футбол клубининг 25-рақамли рамзий футболкаси ҳам тақдим этилди.

Бекзод Толибов, Фарғона шаҳридан Championat.asia учун


Sherzod NurmatovМақола муаллифи
Қопқоқ: Championat.asia

Изоҳлар

Мирзохон
29 nov 2024
Бек, Диёрни как будто вазирми, бош вазирмидек кутиб олибсизларми)))
Davronbek Abduvaliev
29 nov 2024
Қойиилее...
Davronbek Abduvaliev
29 nov 2024
Қойиилее...
Dilshodbek9099
30 nov 2024
Essis. Shu kunga xam yetib keldik. Sal qolsa odamga sig'inadigan darajada...