Патрик Бэмфорд АПЛда Эрик Кантонанинг натижасини такрорлади

“Лидс” АПЛ 6-тури доирасида сафарда “Астон Вилла” устидан 3:0 ҳисобида ғалабага эришди.

“Лидс”нинг учала голига ҳам Патрик Бэмфорд муаллифлик қилди. 27 ёшли футболчи АПЛнинг дастлабки 6 та турида 6 та гол уришга эришди ва Эрик Кантонанинг натижасини такрорлади. “Лидс” сафида сўнгги бор Кантона 1992/93 йилги мавсумда шундай натижа қайд этганди.


Манба: Opta