

Унинг дебюти Чемпионлар Лигаси учрашувида бўлиб ўтди ва у немис гранди футболчилари орасида ёш бўйича рекорд ўрнатди.
"The Touchline" маълумотига кўра, Павич "Бавария" тарихида Чемпионлар Лигаси доирасида майдонга тушган энг ёш футболчига айланди. У Италиянинг "Аталанта" клубига қарши 1/8 финал жавоб учрашувида 72-дақиқада захирадан майдонга тушди. Учрашув немис жамоасининг 4:1 ҳисобидаги ишончли ғалабаси билан якунланди.
Футболчи 2010 йил 19 январда туғилган бўлиб, шу вақтга қадар фақат клубнинг ёшлар жамоаларида тўп тепиб келган ва ўз ёш тоифасидаги энг истиқболли ўйинчилардан бири сифатида баҳоланган.
Икки ўйин натижасига кўра "Бавария" турнирнинг чорак финалига йўлланма олди. Кейинги босқичда мюнхенликлар Мадриднинг "Реал" клубига қарши майдонга тушади.



