

Муборакнинг "Машъал" жамоаси билан кечган ўйинда "аждарлар" кичик 0:1 ҳисобида мағлубиятга учради. Ушбу учрашувда "Насаф" таркибида янги футболчи Суҳроб Нуруллоев майдонга тушди.
Маълумот ўрнида таъкидлаш жоиз, ярим ҳимоячи "Пахтакор" клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. Бунга қадар футболчи "Металлург", "Қўқон-1912", "Динамо" жамоаларида тўп тепган.

Суҳроб Нуруллоев 8-рақамда



