"Пахтакор" Туркия йиғини доирасида Чехия клубига мағлуб бўлди

Tolibjon Qosimov
15 jan 2025
Тошкентнинг "Пахтакор" жамоаси шу кунларда Туркияда йиғин ўтказаётганидан хабарингиз бор.

Бироз аввал Педро Морейра шогирдлари Чехиянинг "Карвина" жамоасига қарши назорат учрашувида майдонга тушишди. Унда чехияликлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Бунгача "Пахтакор" Туркияда Руминия ва Озарбайжон жамоаларини мағлуб этган эди.

Туркия, назорат ўйини.

"Пахтакор" - "Карвина" (Чехия) 0:2

"Пахтакор" (1-бўлим): Никита Шевченко, Диёр Ортиқбоев, Умар Адҳамзода, Абдулла Абдуллаев, Шаҳзод Азмиддинов, Муҳаммадали Усмонов, Достон Ҳамдамов, Сардор Собирхўжаев, Иброҳим Ибрагимов, Отабек Жўрақўзиев, Игорь Сергеев.

Иккинчи бўлимда майдонга тушганлар: Муҳаммадқодир Ҳамралиев, Дилшод Саитов, Муҳаммадрасул Абдумажидов, Маҳмуд Маҳамаджонов, Абдурауф Бўриев, Жонатан Лукка, Пўлатхўжа Холдорхонов, Диёр Холматов, Башар Ресан, Улуғбек Ҳошимов.

Четлатиш: Диёрбек Ортиқбоев 34


Эслатиб ўтамиз, "Пахтакор" бугуннинг ўзида Тошкент вақти билан 19:00да Япониянинг "Хиросима" жамоасига қарши ҳам ўйнайди.


Tolibjon QosimovМақола муаллифи
Қопқоқ: Championat.asia

Изоҳлар

Job Ir
16 jan
Бардавом бўлсин
Hamit altintop
15 jan
Paxtakor muxlisiman tarkib chempionlikka tortadiganga oxshamidi Yana bilmadim jamoani ishlariga omad
царь справедливости
15 jan
Яхшироқ жамоалар билан ўйнаб камчиликларни аниқлаб олиш керак эди. Янги мураббий тушуниб олиши керак, қандай футболчилар билан ишлаётганини. Агар ютаверсак, чемпионат ва Элитда шошиб қоларди янгилик бўлса.
царь справедливости
15 jan
Очиқ гап таркиб кучсиз... Бошқа клубларни махаллий футболчиларига тегмасдан яхшироқ легионерлар олиш керак. Ўринбоевдан ўзини кўрсатишни кутгандим, жарохати бор экан.
Фахритдин
15 jan
Ўтган йили 4-ўринни олган экан, ҳозир 16 та командани ичида 11-ўринда кетвотганакан, ютса бўларди, удаление таъсир қилган бўлса керак