Педру Морейра: "Бизнинг ўйин услубимизни яхшироқ тушунадиган футболчиларга кўпроқ имконият берамиз"

Абдулвосит Бектемиров
17 mar 2025
Суперлига 2-туридан ўрин олган ОКМК - "Пахтакор" (2:0) баҳсидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Педру Морейра матбуот анжуманида иштирок этди.

"Суперлигадаги дастлабки ўйинимизни ўтказдик. Сўнгги икки ҳафта давомида кўп ўйинларда иштирок этдик, шу сабабли, бугун чарчоқ аломатлари сезилди. Биз тўп билан кўп муомала қилдик, аммо натижага эришишга қийналдик. Жамоам имкон қадар ҳаракат қилди, кўплаб зарбалар берди. Гол уришга роса ҳаракат қилдик. Бундай ўйинларни кўриб чиқиб, кейинги баҳсларда бундай қарши ҳужумларни ўтказиб юбормасликка ҳаракат қиламиз. Рақиб жамоаси бугун чиройли ўйин кўрсатди. Олдимизда кичик танаффус бор. Ушбу паузада имкон қадар яхшироқ тайёргарлик кўрамиз" - деди португалиялик мутахассис бугунги баҳс ҳақида.

- Футболчиларда чарчоқ аломатлари сезилди дедингиз. Ушбу муаммони ҳал этиш учун ротация қўл уриш керак эмасмиди? Масалан, "Пахтакор"нинг асосий футболчилари ФИФА кунларида ҳам дам олишмайди, улар терма жамоа йиғинига йўл олишади...

- Мен имкон қадар ҳаракат қилдим. Тўғри, бизнинг мақсадимиз бундай эмас эди. Бизнинг ўйин услубимизни яхшироқ тушунадиган футболчиларга кўпроқ имконият берамиз. Бугун майдонга тушган барча футболчи, майдондаги ўз вазифасини билар эди. Масалан, терма жамоага чақириладиган футболчиларимиз ҳам бор. Биз бундан ҳам келиб чиқиб қарор қабул қиляпмиз. Масалан, бир футболчига имкон бериб, уни дарҳол захирага олсам, яхши бўлмайди. Охиригача имконият бериб кўриш керак.

Биз ўйин давомида ҳам ўз схемамизни ўзгартиришга ҳаракат қилдик. Айрим футболчилар билан бўш зоналарни ёпишга интилдик. Рақибнинг сўнгги чизиғига кўпроқ босим ўтказдик. Биз ўз йўлимизда давом этамиз. Янада сифатлироқ ўйин намойиш этиш бизнинг мақсадимиз.

- "Пахтакор" ОЧЛдаги кучли рақибларга қарши ҳам кўплаб вазиятларга эга бўлганди ва рақиб дарвозасини ишғол эта олган эди. Бугун жамоангиз ОКМКнинг тартибли ҳимоясини ёриб ўта олмади. Деярли хавфли ҳужумлар кўрмадик. Голли вазиятлар ҳам бўлмади. Ҳужумдаги бундай суст ўйинга нима сабаб бўлди?

- Биринчи голни ўз хатомиз туфайли ўтказиб юбордик. Биз фақат ўзимизнинг ўйинимиз эмас, бошқа жамоаларни ҳам ўрганишимиз керак. Футбол учрашувида икки жамоа иштирок этади. Фақат "Пахтакор"нинг ўйинига қараб бутун ўйинга баҳо бериш нотўғри. Бизнинг асосий мақсадимиз, тартибли ўйин намойиш этиш ва керакли вазиятда гол уриш эди. Бугунги ўтказиб юборган голларимиз бизни қийин аҳволга солиб қўйди.

- Ироқлик Башар Ресан бугун қайдномадан жой олмади. Ресан аввалги учрашувларда захирадан майдонга тушиб, ўйинни кучайтираётган эди. Ресан нега қайдномага киритилмади? Футболчида жароҳат бормиди?

- Башар кеча ўзини ёмон ҳис қилди. Бугун унинг ҳолати янада ёмонлашди. Шу сабабли унинг ўрнини бошқа футболчи билан тўлдиришга ҳаракат қилдим.




Абдулвосит БектемировМақола муаллифи
Қопқоқ: championat.asia

Изоҳлар

mirabzal
17 mar
Пахтакор бу йилам хич нарса киломиди бу тренер факат шатскийеи тактикасида уйнатвотти камандани бохонаям бир хил
Уз.
17 mar
Давомий бусин
O'ZBEK futbol fanati
17 mar
Шунакаям Кут буласизларми кандай килиб биринчи турдан уни ёмонга чиааряпсизлар эзма тошоклар
Жалоладдин Мухаммадович✈
17 mar
Ўйин ларда мураббийлар имзос кўриниб турбд
SHAKHRISABZ
17 mar
14 KUNDA 2 TA UYIN. CHARCHOQ ALOMATI??? ASLIDA PAHTAKOR URTAMIYONADAN PAST DARAJADAGI KLUB. BARIBIR CHEMPION BULAVERADI, BULAVERADI.....