Питер Хюистра: "Рашидов, Турғунбоев ва Темировнинг ҳаракатлари мени хурсанд қилмоқда"

Narzulla Saydullayev
15 mar 2021
Тошкентнинг "Пахтакор" жамоаси бош мураббийи Питер Хюистра Суперлиганинг иккинчи туридан ўрин олган "Машъал" билан ўйиндан сўнг фикрларини билдириб ўтди.





"Авваламбор хайрли кеч. Биз яна учта гол урдик ва навбатдаги уч очкони қўлга киритдик. Дарвозамиз даҳлсизлигини сақлаб қолганимиздан хурсандмиз. Ўз майдонимиздаги биринчи ўйин доим катта аҳамиятга эга. Ўйинни яхши бошладик ва тўпни назорат қилдик. Рақиб дарвозаси олдида тез-тез ҳужумлар уюштирдик. Биринчи голдан сўнг ўйин суратини туширган ҳолда осонроқ ўйнашга ўтдик, десам муболаға бўлмайди. Ҳисобдан ҳам, ўйиндан ҳам қониқдим. Эндиликда АГМК билан ўйинга тайёргарлик кўрамиз".

- Азиз Турғунбоев учинчи ўйиндирки жамоанинг ўйин услубига мослашиб кета олмаяпти. Бу ҳолат нима билан боғлиқ?
- Янги келган футболчиларнинг жамоага мослашиши осон эмас. Сардор Рашидов, Азиз Турғунбоев, Шерзод Темиров мослашиш жараёнини бошидан ўтказмоқда. Бунинг учун кўпроқ меҳнат қилиш керак. Лекин уларнинг ҳаракатлари мени хурсанд қилмоқда.

- Эрен Дердийок иккинчи бўлимда тўп учун курашмай қўйди...
- Тўғри у бугун гол ура олмади. Жамоангизда шундай ҳужумчи бор экан, ҳар доим рақиб ҳимоячиларини саросимада ушлаб тура оласиз. У жамоа учун катта меҳнат қилди.

- Игорь Сергеевнинг жамоани тарк этиши сизнинг қарорингизми ёки футболчининг қарори?
- Ҳар қандай ҳолатда ҳам жамоанинг бюджетидан келиб чиқиб иш тутилади. Клубдаги бюджетга қараб футболчи қидирасиз. Биз бу борада ўзимизга мос футболчи топмадик. Лекин уларнинг ўрнини тўлдира оладиган ёшлар бор. Бу улар учун яхши имконият. Бугун ҳам Иброҳимҳалил Йўлдошев, Хожимат Эркинов каби ёшларни мураббий сифатида ўстиришим керак. Бу биз учун фойдали бўлиши мумкин. Ўтган мавсумларда захира ўриндиғимизда тажрибали футболчилар бор эди. Аммо жорий мавсум йўқотишлардан сўнг захирамиздан ёшлар ўрин олди. Ёшлар ва янги футболчиларни тезда услубимизга мослаштирган ҳолда ОЧЛда ўз даражамизни сақлаб қолишимиз керак. "Насаф" билан кечган стартдаги икки ўйин биз учун кескин ўтди. Бугун бироз осонроқ бўлди. Чунки тезда гол уриб олдик. АГМК билан ўйин ҳам шундай кескин шиддатларга бой ўтишини таҳмин қиляпман. Янги даражага чиқиб борсак олдимиздаги катта синовдан ўтиб олган бўламиз.

- "Насаф" билан кечган ва бугунги ўйинлар ўртасида қандай фарқ кўрдингиз?
- Ҳар бир ўйин ўртасида катта фарқ бўлади. Бугун мени хурсанд қилгани илк дақиқадан бошлаб футболчилар ўзларининг энг яхши жиҳатларини кўрсата олишди. Лекин АГМК кучли рақиб, улар билан ўйин бошқача кечиши мумкин. 



Narzulla SaydullayevМақола муаллифи
Муқова: championat.asia

Изоҳлар

Tahlil.uz
16 mar 2021
Mash'al jamoasi ancha kuchsiz ekan, chunki deganda gollarga e'tibor bersangiz hamma gol kuchsiz oddiy bo'ldi, darvozabon ham kuchliroq bo'lganida hisob 0:0 bo'lar edi
Tahlil.uz
16 mar 2021
Mash'al jamoasi ancha kuchsiz ekan, chunki deganda gollarga e'tibor bersangiz hamma gol kuchsiz oddiy bo'ldi, darvozabon ham kuchliroq bo'lganida hisob 0:0 bo'lar edi
Jamshid Rakhmonov
15 mar 2021
АГМК билан ўйин оғир бўлади. Миржалол ака сюрпризларни яхши тайёрлайди. АГМК да характер бор. Пахтакор 90-минут юқори темпда ўйнаса ютади!
Andijon Andijon
15 mar 2021
Sardor Rashidov köp vaziyatlarda töpni qizğonib özi zarba beryapti mayli bu öyin natijasiga tasir qilgani yöq lekin juda muhim har bir zarbaning imkoniyatning qadri baland öyinlarda pand bermasa bölgani
Berkapt
15 mar 2021
Нукул шу негативла пахтакорикига осилишади нима бало пахтакорики шримидимана хич тинч куймисала