

"Шпорлар" бир неча маротаба рақибга қарши кескин ўйнашди ва вазиятларнинг бирида Сиссоко рақибига катта жароҳат етказиб қўйиши ҳам мумкин эди.
"Футболчиларим номидан "Манчестер Юнайтед"дан узр сўрамоқчиман", - дейди Почеттино ўйинда сўнг.
"Баъзи вазиятларда жаҳлим чиқиб кетди ва бу менга ёқмади. Чунки футболчи жиддий жароҳат олиб қолиши мумкин. Баъзида сиз тажовузкор бўлишингиз ва иштиёқ билан ўйнашингиз керак бўлади. Аммо ушбу ўйинлардан мақсад мавсумолди жисмоний тайёргарликни ривожлантиришдир".




