Почеттино: "Мени шантаж қилишларига йўл қўймайман"

Aslanov Jasurbek
22 авг 2018
"Тоттенхэм" бош мураббийи Маурисио Почеттино жамоа ҳимоячиси Тоби Алдервейрелд атрофидаги вазият ҳақида фикр билдирди.

"Раҳбарият менга ишонгани учун "Тоттенхэм"ни бошқаряпман. Алдервейрелднинг иши - вақтни бекор ўтказиш. Футболчи шартнома имзоласа у таркиб танланаётганда мураббийнинг қўл остида бўлиши керак. Шу билан бирга у машғулотларда асосий таркибга муносиб эканлигини исботлаши лозим. Танловни мураббий амалга оширади. Асосий таркибдан жой ололмаган футболчилар баъзида ўз имкониятини бошқа мураббий келгунича кутишига тўғри келади. Мени шантаж қилишларига йўл қўймайман, клуб ҳам менга босим ўтказмайди" - дейди Почеттино.

Эслатиб ўтамиз, Алдервейрелд ўтган мавсум асосий таркибдаги жойини йўқотган эди. Футболчи клуб билан шартнома узайтиришни истамади. Ёзги трансфер ойнасида футболчига "Манчестер Юнайтед" қизиқиш билдирди, аммо трансфер амалга ошмади.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: L’Equipe