"Тўғрисини айтаман, аввалига мен "Арсенал" мухлиси бўлганман. Аниқки, менинг меҳрим жамоада ўйнаган барча француз ўйинчилари сабаб юзага келган. Биз акам билан "Арсенал" мухлиси эдик, лекин бошқа акам "Манчестер Юнайтед"ни ёқтирарди. Мен Тьерри Анрининг ўйинларини яхши кўрардим, айнан шу сабаб "Арсенал" мухлиси бўлганман. Кейинроқ менинг дидим ўзгарди ва мен иккинчи акам билан бирга МЮга ишқибозлик қила бошладим", - дея Погбанинг сўзларини келтирди "Манчестер Юнайтед" расмий сайти.
Поль Погба жорий мавсум АПЛда 7та ўйинда иштирок этди ва иккита голли пас берди.
Изоҳлар