Португалиялик мураббий: "ФИФА Мессини дисквалификация қилиши керак"

Aslanov Jasurbek
28 фев 2018
Эрон терма жамоаси бош мураббийи Карлуш Кейруш "Барселона" ва Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси ҳақида фикр билдирди.

"Месси кучли футболчилиги ҳақида доимо айтганман. У ерлик эмас.

Агар аргентиналик инсон бўлганида, ЖЧ-2014даги баҳсда мўжиза кўрсатмаган бўларди (Эронга қарши баҳс - 1:0).

Мағлуб бўлишни ёқтирмайман, аммо ўша омадсизликда аччиқ таъм йўқ эди. Мўжиза рўй берганда мағлубият сезилмайди.

У инсон эканлиги исботланмагунча, ФИФА уни дисквалификация қилиши керак" - дейди португалиялик мутахассис ҳазил тариқасида.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: As