Превью. Бабаян ва Абрамов тўқнашуви ёхуд "Динамо" ўз тарихида ҳеч қачон Намангандан ғалаба билан қайтмаган

Narzulla Saydullayev
1 mar 2024
Бугун Наманганда 2024 йилги Суперлиганинг дастлабки ўйини бўлиб ўтади.

Самвел Бабаян бошчилигидаги "лочинлар" Вадим Абрамов бошчилигидаги "йўлбарслар"га қарши майдонга тушади. Учрашув соат 18:00да бошланади.

"Навбаҳор" ва "Динамо" клублари ҳозирга қадар 50та ўйин ўтказишган. 28та учрашувда "лочинлар" зафар қучишган. 13та баҳсда самарқандликларнинг қўли баланд келган. Қолган 9та учрашувда дуранг кузатилган. Ўзаро ўйинлардаги тўплар фарқи "Навбаҳор" фойдасига 88:43.

"Динамо" ўз тарихида ҳеч қачон Намангандан ғалаба билан қайтмаган. "Навбаҳор" ўз уйида 19 марта зафар қучган, 6 марта дуранг қайд этилган. Самарқанд клуби сўнгги бор 2014 йилда Намангандан очко билан қайтган, шундан кейин "Навбаҳор"га қарши кечган 4та сафар учрашувининг барчасида "Динамо" мағлуб бўлган.


"Навбаҳор" янги мавсумга қай даражада тайёргарлик кўрди: клуб ОЧЛни тарк этди, лекин терма жамоа футболчилари билан кучайди (мутолаа учун)         



Наманганда ўтган охирги 5та ўйин
09.10.2022 "Навбаҳор" – "Динамо" 2:0
01.10.2019 "Навбаҳор" – "Динамо" 1:0
26.08.2017 "Навбаҳор" – "Динамо" 1:0
25.04.2015 "Навбаҳор" – "Динамо" 2:1
07.11.2014 "Навбаҳор" – "Динамо" 2:2

Ҳакамлар
Ўйинни Раҳимбек Каримов бошчилигидаги ҳакамлар бошқариб боришади. Ўтган мавсум Каримов "Навбаҳор"нинг 3та ўйинида бош ҳакам бўлган. Наманган клуби 2та учрашувда ғалаба қозонган ва 1та баҳсда ютқазган. Ушбу ҳакам 2023 йил "Динамо"нинг битта ўйинида ишлади ва ўша баҳсда дуранг қайд этилганди.

"НАВБАҲОР" - "ДИНАМО"
1 март 2024 йил. Наманган, "Марказий" стадиони. 18:30
Бош ҳакам:
Раҳимбек Каримов
Ёрдамчи ҳакамлар: Тимур Гайнуллин ва Андрей Цапенко
Тўртинчи ҳакам: Хушнуд Суюнбоев
ВАР: Абдурашид Худойберганов
АВАР: Александр Сидоров
Назоратчи: Зокир Қодиров
Комиссар: Диёр Хотамқулов.

Тахминий таркиблар:
"Навбаҳор":
Ўткир Юсупов, Одил Ҳамробеков, Жамшид Искандеров, Руслан Жиянов, Филип Иванович, Жамшид Болтабоев, Аброр Исмоилов, Йован Жокич, Фарруҳ Сайфиев, Асадбек Собиржонов, Тома Табатадзе.
"Динамо": Фарҳод Раҳматов, Душан Мийич, Артём Сокол, Одилбек Абдумажидов, Владимир Козак, Францис Нарх, Ратиньо, Санжар Шоаҳмедов, Ҳислат Ҳалилов, Фарруҳ Икромов, Жоэль Кожо.


"Динамо" янги мавсумга қандай тайёргарлик кўрди: ўз майдонида ўйнамайдиган жамоа нақ 19 та ўртоқлик ўйинида қатнашди, Гана ва Бразилиядан легионерлар олиб келди        





Narzulla SaydullayevМақола муаллифи
Муқова: championat.asia

Изоҳлар

Fc Barsa11
1 mar 2024
Динамонинг тахминий таркиби Ягудин. Мустафаев Сокол мийич одил абдумажидов нарх Санжар соахмедов Фаррух икромов ратиньйо хожимирзаев кожо. Омад динамо
Xojiakbar
1 mar 2024
Бу йилги чемпионатда Навбахор ва Насаф рақобатчилардан катта фарқ билан илгарилаб кетса керак. Пахтакор хам 4-5 ўринлар учун курашадиганга ўхшаяпти.
Лацио Пахтакор
1 mar 2024
Навбахор ва Динамони март ва мужик муҳлисларига мавсум муборак бўлсин. Чала савот, дордан қочган, негативчи 13 та клубга муҳлислик қилайдиган муҳлисларга мард бўлилар.
А.И.А
1 mar 2024
Жанговор дуранг булса керак
Bshodir
1 mar 2024
Бу сайтда чикарилган маколаларда бири бирига тугри келмайдиган маълумотлар берилади бирида 18-00 да бошланади деса бугунги уйинлар руйхатида 18-30 дейилган кайси бирига ишонишни хам билмесан одам