ПРО-Лига. “Орол” мавсумдаги биринчи очкосини қўлга киритди

Narzulla Saydullayev
27 апр 2018
ПРО-Лига ўйинлари ҳам ҳар йиглигига нисбатан жорий мавсум анча қизиқарли тарзда кечмоқда дейиш мумкин.

Ўтган ҳафтада 4-тур ўйинлари якунига етди. Нукуснинг “Орол” жамоаси бунга қадар фақат мағлуб бўлиб келаётгганди. Қувват Тўреев шогирдлари ниҳоят мавсумдаги биринчи очкосини қўлга киритди. Нукусликлар Ғузорда “Шўртан”га қарши ўтказган учрашувида сўнгги дақиқада тўп киритиб, мағлубиятдан қутулиб қолди.

Тенг курашлар остида ўтган баҳснинг 86-дақиқасида “Шўртан” ҳимоячиси Обид Жўрабоев ҳисобни очгач, 90+2-дақиқада Наврўз Ҳаипов жавоб тўпини киритиб, “Орол”ни мағлубиятдан қутқариб қолди.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia