

"Sport.es" нашрининг маълум қилишича, 23 ёшли футболчининг хизматларига ПСЖ, "Бавария" ва "Арсенал" қизиқиш билдирмоқда.
Эрмосо "Реал" тарбияланувчиси ҳисобланади. Мадрид клубида ўйинчини 7 млн еврога қайтиб сотиб олиш имкони бор. Тахмин қилинишича, "Қироллик клуби" Эрмосони қайтариб олиб қимматроққа сотишга ҳаракат қилиши мумкин.




