

"Foot Mercato" хабарига кўра, немис клуби ПСЖ билан футболчининг трансфери борасида келишиб олган. Футболчининг ўзи ҳам Париж жамоасига ўтишга қарши эмас.
Мукиеле ўтган мавсум Бундеслиганинг 28 ўйинида қатнашиб, 3 голли пас амалга оширди. Унинг трансфер нархи тахминан 20 миллион еврога баҳоланмоқда.



