Нидерландиянинг ПСВ клуби Сержиньо Дестни "Барселона"дан тўлиқ сотиб олмоқчи. Ҳимоячи ушбу мавсум ПСВ таркибида ижарада ҳаракат қилмоқда.
Маълум бўлишича, ПСВ клуби Дестнинг шартномасидаги тўлиқ сотиб олиш опциясини активлаштирмоқчи. Ушбу бандга кўра, футболчи учун 10 млн евро тўланиши керак бўлади.
Маълумот учун, Дест ушбу мавсум ПСВ таркибида 13 та учрашув ўтказиб, уларнинг барчасида бошланғич таркибда майдонга чиққан.
Изоҳлар