

Ҳа, об-ҳаво инжиқлари Қаршидаги “Марказий” стадион ходимлари учун ортиқча ташвиш бўлгани рост. Улар томонидан стадион кечани ўзида учрашувга тайёр қилиб қўйилган эди. Аммо кучли ёққан қор ишни кўпайтирди. Стадион ишчилари айни пайтда майдонни ва кейин томошабинлар учун мулжалланган скамейкаларни қордан тозалашмоқда, ишқилиб уларнинг меҳнати зое кетмаса бўлди. Зеро, улар томошабинлар учун байрам байрамдек ўтиши учун барча имкониятларини ишга солишмоқда.
Ҳозирги пайтда Қаршидаги яна бир стадион – “Геолог”ни ҳам қордан тозалашга киришилган. Бу ерда бугун меҳмон жамоанинг асосий машғулотлариини ўтказиш режалаштирилган.
Ҳозирги пайтда Қаршидаги яна бир стадион – “Геолог”ни ҳам қордан тозалашга киришилган. Бу ерда бугун меҳмон жамоанинг асосий машғулотлариини ўтказиш режалаштирилган.



