Қироллик транспорти: Лео Мессининг 12 млн. фунтлик хусусий самолёти

Aslanov Jasurbek
28 apr 2020
SportBible сайти "Барселона" ҳужумчиси Лионель Мессининг энг йирик харидларидан бири суратини тақдим этди.

Бу 12 млн. фунт стерлинг турадиган хусусий самолёт. Ушбу учоқ футбол оламининг энг зўри обрўсига тўғри келадиган транспорт.


Самолётнинг думида Лео футболкасидаги 10 рақами мавжуд.


Учоқ трапига Лионель оиласи аъзоларининг исми ёзилган.


Салонга эса гап йўқ. Самолёт ичида ўзингизни ўта қулай ҳис қилишингиз учун ҳамма нарса бор.

Учоқда ошхона, 2та ваннахона, 16та ўриндиқ ва ушбу ўриндиқлардан ҳосил бўлувчи 8та ётоқ мавжуд.


Айтганча, ушбу харид Леонинг бюджетига жиддий таъсир кўрсатмайди. У жаҳоннинг энг кўп даромад топувчи спортчиларидан ҳисобланади. Мессининг ҳисобида тахминан 400 млн. доллар бор.


Aslanov JasurbekМақола муаллифи
Муқова: sports.ru

Изоҳлар

beseda
28 apr 2020
Омадини берсин
dr.anonim
28 apr 2020
Эх Вася Вася мана сенга олам - олам гул