Қиз фарзанди дунёга келгани сабаб ўйиннинг 1-бўлимини ўтказиб юборган ва 2-бўлимга етиб бориб хет-трик қайд этган футболчи ҳақида билармидингиз?!

Tolibjon Qosimov
27 dec 2024
Ҳа, айнан шундай.

2013 йил "Ред Булл Зальцбург" тўпурари Жонатан Сориано учун эсда қоларли бўлган.

Гап шундаки, навбатдаги шанбада "Ред Булл"нинг "Вольфсбергер" жамоасига қарши ўйини бор эди. Шу куни жамоа ҳужумчиси Жонатан Сорианонинг аёли Кристина Сабатер учинчи фарзандни дунёга келтирди. Янги туғилган қизалоққа кейинчалик Абрил дея исм қўйишган.

Жонатан эса қизалоғининг туғилиши сабаб "Вольфсбергер"га қарши беллашувнинг 1-бўлимига улгурмайди. Аммо, у 2-бўлимга етиб боради ва захирадан майдонга тушади. Биринчи бўлимдан кейин учрашувда 2:2 ҳисоби қайд этилаётган эди. Қувончи ичига сиғмаётган ота эса захирадан тушиб рақиб дарвозасини 3 бор аниқ нишонга олади ва жамоаси 6:2 ҳисобида ғалаба қозонади.

Кейинчалик у шундай деган: "Бу мен учун унутилмас кун. Майдонга тушиб футбол ўйнаш имкони ва учта гол... Буни яқин орада унутмасам керак".


Tolibjon QosimovМақола муаллифи
Қопқоқ: nesn.com

Изоҳлар

Mukhammadjonov Ayubkhon
27 dec 2024
Zo'r motivatsiya bilan tushganda maydonga
Sanjik barsa
27 dec 2024
Угил курса покер килармиди