

Фурсатдан фойдаланиб жамоамизнинг барча аъзолари ҳамда кўпсонли мухлислари номидан Ҳамиджон Ғуломовични таваллуд айёмлари билан чин юракдан табриклаймиз. У кишига узоқ умр, сиҳат-саломатлик ва оилавий бахт тилаймиз. Келгусида нафақат Навоий, балки бутун ўзбек футболи тараққиётига қўшаётган ҳиссалари бундан-да салмоқли бўлишига тилакдошмиз.
Ишонамизки, Сизнинг раҳбарлигингизда “Қизилқум” жамоаси келажакда албатта юксак марраларни забт этиб, ўз мухлисларини қувонтиради.
“Қизилқум” ПФК Матбуот хизмати.



