“Қизилқум” мухлислари диққатига!

Narzulla Saydullayev
24 апр 2018
Бугун “Қизилқум” Суперлига 8-тури доирасида “Бухоро” меҳмони бўлади.

"Қизилқум" ишқибозлари ушбу учрашувда жамоани бевосита стадиондан қўллаб-қувватлашни мақсад қилишган.

Жамоа ишқибозлари бугун “Ёшлар спорт мажмуаси” олдида тўпланишади ва белгиланган автобусларда соат 16:00 да Бухорога қараб йўлга чиқишади.

Қўшимча маълумотлар бўйича "Қизилқум" ишқибозлари раиси Ҳамза Хўжақуловга мурожаат қилиш мумкин: +99897 322 51 25.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: “Қизилқум” матбуот хизмати