"Қизилқум" собиқ легионери "Машъал" йиғинига келиб қўшилди

Iskandarov Abdulaziz
20 jan 2025
Муборакнинг "Машъал" жамоаси ўз қароргоҳида янги мавсумга тайёргарлик доирасида машғулотларни бошлаб юборган.

Жамоанинг Муборакда давом этаётган йиғинига икки нафар янги футболчи келиб қўшилди. Улардан бири ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Давронбек Умиров бўлса, иккинчиси нигериялик ҳужумчи  Паул Комолафедир. Умиров ўтган мавсум Про лигада "Дўстлик" сафида тўп тепди. Комолафе эса мухлисларга "Қизилқум"даги ўйинлари билан яхши таниш ҳисобланади. Футболчи Навоийдан кетганидан сўнг "Арброт" (Шотландия), "КФ Эрзини" (Албания), "ЧТГ Абахани" (Бангладеш) чемпионатларида ҳаракат қилди. 


Iskandarov AbdulazizМақола муаллифи
Қопқоқ: Championat.asia

Изоҳлар

Berkamp
20 jan
Qizilqumda zoʻr oʻynagan edi keyingi faoliyatiga omad