

7 сентябрь кунидан эса чемпионат баҳслари давом эттирилади. Шу куни вакилларимиз Самарқандда “Динамо” клуби меҳмони бўлади. Бундан ташқари ушбу ойда яна учта ўйин ўтказамиз. 16 сентябрь куни “Машъал” жамоаси Қўқонда меҳмон бўлади. 22 сентябрь куни эса Бекободда “Металлург”га қарши майдонга тушамиз. 30 сентябрь санасида ўз майдонимизда “Шўртан”ни қабул қиламиз.
Ушбу ойда бўлиб ўтадиган барча учрашувларда вакилларимизга омад тилаб қоламиз.


