

Иккинчи кунги дастурда дастлаб Нукусдаги болалар ва ўсмирлар спорт мактабида ўзига хос фестивал ўтказилди. Ушбу фестивалда умумтаълим мактабларидан ташриф буюрган 50 дан ортиқ ўғил-қиз иштирок этди. Улар футбол фахрийлари билан учрашиб, эсдалик совғалари билан тақдирланди.





Сўнгра анъанага мувофиқ, ЎФА ҳамда Қорақалпоғистон фахрийлар жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашуви ташкил этилди. Ўйин 6:6 ҳисобида якунланди.















Фото: Жаҳонгир Файзуллаев



