

Бу ҳақда футболчи ижтимоий тармоқларда маълум қилди.
Аввалроқ бу ҳақда бош мураббий Гонсало Гарсия ҳам хабар берганди:
"Ракитич фаолиятини якунламоқда. У ақлли, яхши ғоялари бор ва футболни тушунади. Аммо ҳозир у қийин кунларни бошдан кечирмоқда. Бутсаларини михга илиш осон нарса эмас", – деганди у.
Маълум бўлишича, "Барселона" ва "Севилья" собиқ хавбеки Хорватия клубининг спорт департаментида фаолият юритади.



