Рамос Гризманн сўзлари ҳақида: "У ўзига хаддан ортиқ ишониб юборади"

Aslanov Jasurbek
19 сен 2018
"Реал" ҳимоячиси Серхио Рамос "Атлетико" ҳужумчиси Антуан Гризманнинг сўзларига изоҳ берди.

Олдинроқ, франциялик форвард ўзини Криштиану Роналду ва Лионель Месси билан бир даражада эканлигини айтган эди.

"Гризманн хаддан ташқари ўзига ишониб юборади. Унинг сўзларини эшитганимда кўплаб совринлар ютган, аммо "Олтин тўп"ни қўлга кирита олмаган Тотти, Хави, Рауль, Иньеста, Касильяс ва бошқа юлдузлар ҳаёлимга келди. У ўз сўзларини айтишдан олдин Симеоне ёки Годин билан маслаҳатлашиб олса бўларди" - дейди Рамос.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Marca