

Бугун "аждарлар" "Сўғдиёна" ярим ҳимоячиси Санжар Рашидовга қизиқиб қолишгани ҳақида хабар бергандик. Олинган маълумотларга кўра, футболчи "Насаф" машғулотларига қўшилган. Ўтган мавсумни "Сўғдиёна"да ўтказган ҳимоячи Азамат Исроилов ҳам яқин вақт ичида Рўзиқул Бердиев бошчилигидаги жамоа машғулотларига қўшилиши кутилмоқда.
Қарши клуби ҳақидаги яна бир янгилик: "Насаф" ҳимоячиси Сайдулло Раҳматов бугун тонгда АГМК (собиқ "Олмалиқ") клуби билан бирга Туркияга учиб кетди.




