Расман. 38 ёшли Варди фаолиятини Италияда давом эттиради

Khoja
2 сен 2025
"Лестер" билан шарномаси якунланган Жейми Варди фаолиятини Италияда давом эттиради.

Ҳужумчи "Кремонезе" клуби билан 1 йиллик шарнома имзолади. Агар жамоа А Серияда қолса, шартнома яна бир йилга узайтирилади.

Ўтган мавсум Варди "Лестер" сафида 26 та учрашувда 10 та гол урган ва яна 4 та голга ассист бўлган.

Маълумот учун, 38 ёшли футболчи фаолиятида илк бор Англиядан ташқарида ҳаракат қилмоқда.


KhojaМуаллиф
Манба: