Расман: Алекс Рунарссон – "Арсенал" футболчиси!

Sherzod Nurmatov
21 sep 2020
"Дижон"нинг исландиялик дарвозабони Рунар Рунарссон Лондоннинг "Арсенал" жамоасига ўтди.

25 ёшли Рунар Алекс Рунарссон билан 4 йиллик шартнома тузилди.  Унинг трансфер суммаси 1,5 миллион фунтни ташкил қилди. 

Посбон Лондон клубига жамоани тарк этган Эмилиано Мартинеснинг ўрнига олиб келинди. У 13-рақам остида ўйнайди. 

Рунарссон 2018 йилдан бери "Дижон" дарвозасини қўриқлаб келаётганди, у ушбу клуб таркибида барча мусобақаларда 45 учрашув ўтказиб, 78 та гол ўтказиб юборган. У Исландия терма жамоаси сафида бешта учрашувда майдонга тушган. 


Sherzod NurmatovМақола муаллифи
Муқова: arsenal.com

Изоҳлар

FC CHELSEA NAVBAXOR
22 sep 2020
Arteta ancha aqilliy transfer qilmoqda.
21 sep 2020
Statistika dahshatku
Soccer(uz)
21 sep 2020
Arteta akani tanlovi bu aniq! Ko'ramiz,kuzatamiz aka qanaqa transfer qilganini!
Nurik_United
21 sep 2020
барча мусобақаларда 45 учрашув ўтказиб, 78 та гол ўтказиб юборган. У Исландия терма жамоаси сафида бешта учрашувда майдонга тушиб 9 та гол утказиб юборишга эришган) накадар кучли дарвозабон Буффон хайратда)))
Kocelniy
21 sep 2020
Статистика вау болажак облаку бу отилибам турармикан еки факат турадими жойида )))