

“Бенфика” жамоасига тегишли бўлган Андерсон Талиска фаолиятини ижара асосида “Гуанжоу Эвергранд”да давом эттиради. Бу ҳақда Хитой клуби расмий сайти хабар берди.
Талисканинг ижара шартномаси муддати 6 ойга мўлжалланган.
Сўнгги икки мавсумда Талиска “Бешиктош”да ижара асосида ҳаракат қилиб, 37 та гол уриб, 14 та голли узатмани амалга оширди.



