

Ўйинчининг мадридликлар билан тузган шартномаси жорий мавсум сўнггига қадар мўлжалланган эди. "Атлетико" эса янги битим имзоламади. Футболчининг ўзи эса шахсий сабабларга кўра раҳбариятдан битимни бекор қилишни сўради.
Коста "Атлетико"да жами 215та расмий ўйинда майдонга тушиб, 83та гол ва 36та ассист қайд этди.
32 ёшли ҳужумчи Мадрид клуби билан Испания чемпиони, Қирол Кубоги, Европа Лигаси ва 3 бор УЕФА Суперкубогини қўлга киритди.
Хабарларга кўра, "матрасчилар" унга ўринбосар сифатида "Наполи" форварди Аркадиуш Милик билан шартнома имзолашади.




