

"Дубайда йиғин ўтказаётган жамоамиз сафига Тил Мавретич келиб қўшилди. 28 ёшли словениялик ярим ҳимоячи билан 1 йиллик шартнома имзоланди. Мавретич сўнгги уч мавсумни Эстония футболи гранди "Левадия" сафида ўтказиб, чемпионат, Кубок, ЕЧЛ ва Европа Конференция лигаси саралаш баҳсларида жами 102 ўйинда ўйинда майдонга тушган. Хусусан, сўнгги 2025 йилги мавсумда 30 ўйинда 2 та гол ва 3 та ассист қайд этган.
Марказий ярим ҳимоячи фаолияти давомида Словениянинг "Интерблок", "Горица", "Табор Сезана", Италиянинг С Серияси вакили "Монополи" жамоаларида ҳам ҳаракат қилган", – дейилади хабарда.

Аввалроқ самарқандликлар уругвайлик футболчини таркибга қўшиб олган эди.



