Қатар футбол ассоциацияси терма жамоа бош мураббийи Карлуш Кейруш билан шартномани икки томоннинг келишувига кўра бекор қилганини эълон қилди. Осиё кубогига оз фурсат қолганда қатарликлар шундай қарорга келишган.
Қатар терма жамоасини Осиё кубогида ҳозирга қадар "Ал Вакра" клубида бош мураббий сифатида фаолият юритиб келаётган Маркес Лопес бошқариб боради.
Маркес Лопес ва "Ал Вакра" клуби бизга бегона эмас. Қатар жамоаси шу йилги ОЧЛ саралаш босқичида "Навбаҳор" жамоага дуч келган ва имкониятни бой берганди.
"Ал Вакра" мураббийининг лақаби машҳур комикс қаҳрамони номидан олинган
Изоҳлар