Расман: "Манчестер Юнайтед" Даниэль Жеймсни таништирди

Tolibjon Qosimov
12 июн 2019
Англиянинг "Манчестер Юнайтед" клуби вингер Даниэль Жеймсни расман таништирди.

"Қизил иблислар" 7 июнь санасида Жеймс трансферини эълон қилишган эди. Бир неча дақиқа олдин эса у билан шартнома имзоланди ва расман таништирилди.


МЮ уэльслик учун "Суонси"га 18 миллион фунт стерлинг тўлайди. Томонлар ўртасидаги шартнома 5 йилга тузилди. Унда келишувни автоматик тарзда яна бир йилга узайтириш банди ҳам бор.

Даниэль Жеймс иштирокида фотосессия ўтказишга ҳам улгурилди.


ВИДЕО



Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: manutd.com