Расман: Ўзбекистон МТЖнинг дарвозабонлар бўйича собиқ мураббийи ОКМКда иш бошлади

Sherzod Nurmatov
26 дек 2025
ОКМК мураббийлар штабига тажрибали мутахассисни жалб қилди.

"Янги мавсум олдидан жамоани янада кучайтириш ва мураббийлар штаби фаолиятини такомиллаштириш мақсадида "кончилар" таркибида муҳим янгиланиш амалга оширилди. Мамлакатимиз футбол ихлосмандларига яхши таниш бўлган Денис Александрович Иванков расман ОКМК ФК мураббийлар штаби аъзосига айланди.

2004 йилдан буён мураббийлик фаолиятини олиб бораётган 53 ёшли тажрибали мутахассис шу кунга қадар "Кимёгар", "Машъал", "Пахтакор", "Насаф", "Нефтчи", "Княжа" (Украина) клублари ҳамда Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийлар штабида самарали фаолият юритган. Эндиликда, ОКМК ФК ва мураббий ўртасида 2 йиллик шартнома имзоланди", – дейилади клуб матбуот хизмати хабарида.

Аввалроқ Ўзбекистон МТЖ собиқ мураббийи фаолиятини ОКМКда давом эттириши ҳақида хабар берган эдик.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: ОКМК матбуот хизмати