Расман: Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғиз Республикаси Осиё кубоги-2031 ни биргаликда ўтказиш борасида ОФКга таклиф юборди

Tolibjon Qosimov
24 feb 2025
Осиё футбол конфедерацияси 2031 йилда Осиё қитъасининг энг нуфузли футбол турнири бўлган Осиё кубоги мезбонлигига номзодларни кўриб чиқишни бошлади.

Сўнгги йилларда Марказий Осиёда футбол борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, яратилаётган шароитлар, халқаро майдондаги нуфузидан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғиз Республикаси футбол уюшмалари биргаликда Осиё кубоги мезбонлигини юқори савияда ўтказишга ишонч билдирган ҳолда, ўз қўшма номзодини илгари суришди.

Бугунги кунда қўшни мамлакатлар билан бирга Ўзбекистон ҳам нуфузли мусобақани қабул қилишга ҳар томонлама тайёр. Тошкент, Наманган, Фарғона, Қарши каби шаҳарларда стадионлар халқаро стандартларга мос равишда тартибга келтирилди. Қўшимча равишда, охирги йилларда Осиёнинг У-20, У-23 турнирлари, Футзал бўйича Жаҳон чемпионати мезбонлиги улкан тажриба вазифасини ўтади. Марказий Осиё ҳар доимгидек ўзининг меҳмондўстлиги, профессионал ёндашуви, футболга фидойилиги ва албатта футболсевар мухлислар меҳри билан бутун Осиё эътиборини қозонишга тайёр.


Tolibjon QosimovМақола муаллифи
Муқова: ЎФА матбуот хизмати

Изоҳлар

M Gaye
24 feb
Amaldorlarni chuntagi qappayib oddity aholini chuntagi shilinadi, Stadionni Kim quradi Yana shofyorlarmi yoki...
Murod Xudoynazarov
24 feb
80 минг одамлик куриш керак миллий жамоа учун
Murod Xudoynazarov
24 feb
80 минг одамлик куриш керак миллий жамоа учун
Murod Xudoynazarov
24 feb
80 минг одамлик куриш керак миллий жамоа учун
db_076
24 feb
На аф-Спартак 0:3 хозирча