Расман: "Пахтакор" Қувватов қайтганини эълон қилди

Sherzod Nurmatov
5 янв 2026
Ўтган мавсум "Қизилқум"да ўйнаган дарвозабон Санжар Қувватов "Пахтакор" сафига қўшилди.

Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

"Тажрибали дарвозабон 2 йиллик танаффусдан сўнг яна жамоамиз сафига қайтди. "Пахтакор" таркибида 2019-23 йиллар давомида 106 ўйинда майдонга тушган Санжар билан бир йиллик шартномага имзо чекилди. 

Қувватов "Шерлар" таркибида 5 марта Ўзбекистон чемпиони бўлиб, 2 мартадан Ўзбекистон Кубоги ва Суперкубоги, бир бор Лига Кубогини қўлга киритган", – дейилади хабарда.

Championat.asia сайти ушбу трансфер ҳақида 16 декабрь куни хабар берган эди, 5 январга келиб бу хабар ўз тасдиғини топди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: "Пахтакор" матбуот хизмати