Расман: Рамсдейл янги клуб билан шартнома имзолади

Alisher Ostonov
2 авг 2025
"Саутгемптон" дарвозабони Аарон Рамсдейл фаолиятини "Ньюкасл"да ижара асосида давом эттиради.

27 ёшли посбон билан ижара шартномаси 2025/2026 йилги мавсум охиригача мўлжалланган.

Рамсдейл олдинги клуби сафида мавсумда 32 та ўйинда 68 та гол ўтказиб юборди ва тўрт бор "қуруқ" ўйин ўтказди. "Саутгемптон" эса Чемпионшипга равона бўлди.



Alisher OstonovМуаллиф
Манба: x.com/NUFC