Расман: "Реал" ҳужумкор ярим ҳимоячи трансферини эълон қилди

Sherzod Nurmatov
13 июн 2025
"Ривер Плейт" ярим ҳимоячиси Франко Мастантуоно "қаймоқранглилар" аъзосига айланди.

Мастантуоно яқин 6 мавсум ичида "Реал" шарафини ҳимоя қилади. У 14 августдан 2031 йил 30 июнга қадар мўлжалланган шартномага имзо чекди.

Мастантуоно 2019 ва 2024 йиллар оралиғида "Ривер Плейт" жамоаси аъзоси бўлган ва 2024-2025 йилги мавсум асосий жамоа таркибида бўлган. 2024 йилнинг февралида жамоаси билан Аргентина Суперкубогини қўлга киритган.

17 ёшида у Аргентина терма жамоасида расмий ўйин ўтказган тарихидаги энг ёш футболчи ҳисобланади.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: realmadrid.com