Расман: «Рома» футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттиради

Khoja
17 jul 2024
«Рома» ярим ҳимоячиси Уссем Ауар фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттиради.

«Ал Иттиҳод» матбуот хизмати футболчини трансфер қилинганини эълон қилди. Жиддаликлар ярим ҳимоячи учун «Рома»га 12 миллион евро тўлашди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсум Уссем Ауар «Рома» сафида 25 та учрашувда майдонга тушиб, 4 та гол уришга эришганди.


KhojaМақола муаллифи
Муқова: championat.com

Изоҳлар

Dilmurod Umarov
17 jul 2024
Arab jamoalari pulni isrof qilishda davom etishmoqda
Элдор Мустафоев
17 jul 2024
Zahira futbolchisiyammasku