Расмий хабар: Францис Нарх – "Динамо" футболчиси

Sherzod Nurmatov
23 фев 2023
Самарқанд клуби Нарх трансферини эълон қилди.

"Динамо" жамоаси Про лига янги мавсуми олдидан ўз сафини янги ўйинчилар билан кучайтирмоқда.

Тошкентда ўтган йиғин давомида «Динамо» жамоаси сафида фаол ҳаракат қилиб, мураббийлар ишончини қозонган ганалик ярим ҳимоячи Францис Нарх клуб билан бир йиллик шартнома имзолади.

Ўз вақтида Гана ёшлар жамоаси сафида тўп тепган сурган 28 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячи ўтган йиллар давомида Чехия, Болгария, Туркия, Беларусь клублари, 2022 йилда эса Суперлигада "Бунёдкор" шарафини ҳимоя қилган. "Қалдирғочлар" сафида 24 та ўйинда қатнашиб, 2 та гол муаллифи бўлган.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: "Динамо" матбуот хизмати