

"La Gazzetta dello Sport" хабарига кўра, "Боруссия" футболчи трансфери учун 30 миллион евро (20 миллион клубга, 10 миллион футболчининг отасига) тўлаган. Шунингдек, футболчининг агенти Мино Райоланинг "хизмат ҳақи" 15 миллион еврони ташкил қилган.
Холлан 2024 йилга қадар дортмундликлар шарафини ҳимоя қиладиган бўлди. У янги жамоасида йилига 6 миллион евро маош олади.




