"Реал" афсонаси "Ал Насср"да иш бошлади

Оқил Абдубарноев
5 jun 2024
Испаниялик мутахассис Фернандо Йерро Саудия Арабистонининг "Ал Насср" клуби спорт директори лавозимига тайинланди.

56 ёшли Йерро 2022 йилдан 2024 йилга қадар Мексиканинг "Гвадалахара" клубида шу лавозимда ишлаган.

Бунгача 1989-2003 йилларда “Реал” сафида тўп тепган мутахассис 2018 йил Россияда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида Испания терма жамоасини бошқарганди.

Унинг Саудия клубига таклиф этилиши ташаббускори “Ал Насср” юлдузи, 39 ёшли португалиялик Криштиану Роналду ҳисобланади.


Оқил АбдубарноевМақола муаллифи
Муқова: twitter.com/AlNassrFC

Изоҳлар

Xaqiyqat
5 jun 2024
Ха есимда оша дамларрр Соний 1 даям бор еди бу бола
Xaqiyqat
5 jun 2024
Адашмасам 4 ракамда ойнармиди реалда