

Испаниянинг "Реал Мадрид" клуби ўртоқлик учрашувида "Райо Вальекано" билан дуранг ўйнади (1:1). Ўйин "Қироллик клуби" базасида мухлисларсиз ва ОАВ вакилларини жалб қилмасдан ўтказилди.
Иско "қаймоқранглилар" таркибида пенальтидан гол урган бўлса, Райо Виктор Чустнинг автоголи эвазига ҳисобни тенглаштирди.



