

Бу ҳақда "Fichajes" хабар берди.
24 ёшли нигериялик футболчининг Италия клубидаги келажаги жиддий хавф остида, чунки футболчи ҳазил-мутойибали видеодан норози бўлиб, "Наполи"га қарши суд жараёнини кўриб чиқмоқда.
Осимхеннинг амалдаги шартномаси 2025 йилгача мўлжалланган. Transfermarkt портали футболчининг нархини 120 миллион еврога баҳоламоқда.
Осимхен жорий мавсум барча мусобақаларда 7 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 1 та голли пас узатди.



