"Реал" собиқ устози Солари Мексиканинг "Америка" клубида иш бошлади

Alisher
30 дек 2020
"Америка" бош мураббийликка Сантьяго Соларининг тайинланганини эълон қилди.

Мексика клуби 44 ёшли аргентиналик билан 2 йиллик шартнома имзолади.

Соларининг сўнгги иш жойи "Реал" бўлган эди. У "галактикос"ни 2018 йилнинг октябридан 2019 йилнинг мартига қадар бошқарганди.

"Америка"нинг олдинги бош мураббийи Мигель Эррера эса клубнинг КОНКАКАФ Чемпионлар Лигасидан чиқиб кетиши ортидан истеъфога чиқарилганди.


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/ClubAmerica