"Реал Сосьедад" устози: "Месси бизга мос келмайди"

Eldor Akmurzayev
11 окт 2019
«Реал Сосьедад» бош мураббийи Иманол Альгуасиль «Барселона» сардори Лионел Мессига мураббийлик қилишни хоҳлмаслигини айтди.

«Месси клубимиз қадриятлари ва турмуш тарзига мос келмайди. Шунга қарамай, бу унинг ажойиб футболчи эканлиги ва майдонда ақл бовар қилмас ишларни амалга ошира олишини инкор этмайди. Қайси футболчиларга мураббийлик қилишни хоҳлардим? Бирор ном ҳаёлимга келмаяпти», – дея қайд этган Альгуасиль.

Эслатиб ўтамиз, сан-себастьянликлар Ла Лиганинг 8-туридан сўнг, 13 очко билан жадвалда 5-ўринда боришмоқда. 


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Marca