

Мадрид клуби 25 ёшли ҳимоячини харид қилиш ҳуқуқисиз "Тоттенхэм"дан ижарага олади.
Ўйинчи бугун Мадридга учиб келади ва тиббий кўрикдан ўтади, шундан сўнг "матрасчилар" билан шартнома имзолайди.
Регилон 8 ёшида "Реал" академиясига келган ва 2015 йилда бош жамоада дебют қилган, аммо якунда асосий таркиб ўйинчисига айлана олмаган.
"Тоттенхэм" 2020 йилнинг сентябрида ҳимоячини 30 миллион евро эвазига харид қилган.



